RU

Последние новости

10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  0 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  6 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  11 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  49

Бугун Манчестер дербиси. Статистика ва қизиқарли маълумотлар Новости

Бугун Манчестер дербиси. Статистика ва қизиқарли маълумотлар

Бугун, 10 декабрь куни Англия Премьер-лигасининг 16-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтади.

Бугунги кунда Манчестер дербиси интизорлик билан кутиладиган ўйинлар орасида "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги "Эл-Классико"дан кейинги ўринни эгаллайди. "Олд Траффорд"да бўлиб ўтадиган дербига оид қизиқарли маълумот ва статистикаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 1881 йилнинг 12 ноябрида бўлиб ўтган. Ўша пайтларда бу икки клуб бошқача ном билан аталар эди. "Манчестер Сити"ни "Вест Гортон, "Манчестер Юнайтед"ни эса "Ньютон Хит" деб аташган. 19 асрда бўлиб ўтган биринчи дербида "Ньютон Хит" яъни "Манчестер Юнайтед" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

1947 йил


"Олд Траффорд" ҳамда "Этихад" стадионлари орасидаги масофа узоқ эмас. Енгил машинада 10 дақиқа ичида биринчи аренадан иккинчисига етиб олишингиз мумкин.


МАНЧЕСТЕР ДЕРБИСИ
ЖамоаларҒалабаДурангМағлубият
"Манчестер Юнайтед"725250
"Манчестер Сити"505272


Йирик ҳисоб қайд этилган ўйинлар:

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:6 (1926 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:5 (1955 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 5:0 (1994 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:6 (2011 йил)


Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 10 декабрь куни Англия Премьер-лигаси доирасида бўлиб ўтган. "Этихад"даги баҳсда ҳисоб очилмаган (0:0).


Манчестер дербисида энг кўп иштирок этган футболчи Райан Гиггз ҳисобланади. "Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси 36та дербида тўп тепишга муваффақ бўлган.


Манчестер дербиси тўпурарлари:

ФутболчиларКлубГол
Уэйн РуниМанчестер Юнайтед11
Жо ХайсМанчестер Сити10
Фрэнсис ЛиМанчестер Сити10
Бобби ЧарльтонМанчестер Юнайтед9
Серхио АгуэроМанчестер Сити8
Колин БеллМанчестер Сити8
Эрик КантонаМанчестер Юнайтед8
Брайан КиддМанчестер Сити, Манчестер Юнайтед8
Жо СпенсМанчестер Юнайтед8
Пол СкоулзМанчестер Юнайтед7
Деннис ВиоллетМанчестер Юнайтед7


Совринлар:

ЖамоаЛига ғолибиАнглия КубогиАнглия лига КубогиАнглия СуперкубогиЧемпионлар лигасиЕвропа лигасиУЕФА СуперкубогиКлублар ўртасидаги жаҳон чемпиони
Манчестер Сити45440000
Манчестер Юнайтед20125213111


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика