RU

Последние новости

16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  0 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  1 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  5 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  9 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5

Бугун Лондон кўк рангга бурканадими ёки қизил? Превью Новости

Бугун Лондон кўк рангга бурканадими ёки қизил? Превью

Бугун Англия Премьер-лигасида 5-турга якун ясалади.

Турнинг марказий ўйини Тошкент вақти билан 17:30да старт олади. Унда Лондоннинг икки жамоаси "Челси" ва "Арсенал" ўзаро беллашади. Шунингдек, бугун турни якунлаб берувчи баҳсда "Манчестер Юнайтед" "Эвертон" билан беллашади. Қуйида 110 йиллик тарихга эга Лондон дербисига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 5-тур
"Челси" – "Арсенал"

17.09.2017, 17:30
"Стэмфорд Бриж"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд).

"Челси" дастлабки турда кутилмаганда "Бернли"га мағлуб бўлгач, дарҳол ўзига келиб олди. Кетма-кет ғалабалар ва жамоа етакчилар орасида бормоқда. Ҳафта ўртасида ЕЧЛ доирасида "Қорабоғ" устидан қозонилган йирик ғалаба (6:0) ўйинчиларга қўшимча ишонч бағишлаган.

"Арсенал" эса чемпионатни яхши бошлай олмади. Европа лигаси доирасида "Кёльн"ни мағлуб этиши ҳам мухлисларни тинчлантирмаган бўлса ажаб эмас. Сабаби, ўйин жиҳатидан жамоада муаммолар бор. "Канонирлар" "кўклар"га қарши охирги иккита ўйинда ғалаба қозонишган, лекин томонларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак мезбонларнинг устунлигини тахмин қилиш мумкин.



Қизиқ:

- "Челси" Премьер-лига доирасида "Арсенал"га қарши охирги 5та уй ўйинида фақат ғалаба қозонган;
- Эден Азар "Арсенал"га қарши ўзининг сўнгги 4 ўйинидан учтасида гол урган;
- Арсен Венгер "Челси"га қарши 59чи ўйинини ўтказади. Бундай ҳолатда, "аристократлар" француз мутахассиси энг кўп тўқнашган рақибга айланишади.


Тахминий таркиблар:

"Челси": Куртуа – Аспиликуэта, Луис, Кэхилл – Цаппакоста, Бакайоко, Канте, Алонсо – Педро, Азар – Мората.

"Арсенал": Чех – Мустафи, Косельни, Монреаль – Бельерин, Жака, Рэмси, Колашинац – Санчес, Озил – Лаказетт.



Мураббийлар фикрлари:

Антонио Конте ("Челси"):
"Қачонки сен "Арсенал"га қарши ўйнасанг бу оғир ўйин бўлади. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз принципиал рақибга қарши муносиб ўйнаш учун курашишимиз керак".

Арсен Венгер ("Арсенал"): "Сафарда керакли очколарни олишимизга аминман. Лекин, бизнинг жамоа учун руҳий томондан яхши ўйнаш ва қониқарли натижага эришиш жуда муҳим".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика