RU

Последние новости

00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  26 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  19 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  3 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Бугун “Локомотив” майдон билан ҳам курашишига тўғри келади ФОТО Новости

Бугун “Локомотив” майдон билан ҳам курашишига тўғри келади ФОТО

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилади. Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлади.

Асосий таркиб аъзолари кеча Навоий шаҳрига етиб келишди ва кечки пайт ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказишди. Футболчиларни Мирко Йеличич ва Андрей Микляев шуғуллантирган бўлса, дарвозабонлар билан Пётр Гизимчук ишлади. Шуни айтиш лозим, “Қизилқум” стадионининг майдон ҳолати идеал даражада эмас. Бундай майдонда қандай қилиб чиройли ўйин кўрсатиш мумкин, ҳайронмиз. Бунинг устига ПФЛнинг бундай майдонда олий лига учрашувларини ўтказишга рухсат берганини ҳам тушуниш мушкул.

Бизга майлум бўлишича, Навоийдаги янги стадион фойдаланишга топширилган, бироқ унинг ҳам майдони яхши эмас, шу боис таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Қизилқум” билан ўйинда асосий ҳимоячиларимиздан бири Ислом Тўхтахўжаев енгил жароҳати боис иштирок эта олмайди. Мураббийлар уни Тошкентда қолдиришди. Қолган барча ўйинчилар эса соғ-саломат ва улар бугунги ўйинга тайёр.

Майдон ҳолати яхши бўлмагани сабаб бугун “Локомотив”нинг нафақат рақиб, балки майдон билан ҳам курашишига тўғри келади. Шундай экан, футболчиларимизга қийин бўлиши аниқ, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонмасак бўлмайди. Чунки “темирйўлчилар”ни ҳозирда пешқадам “Пахтакор” билан атиги бир очко ажратиб турибди ва мабодо “Пахтакор” очко йўқотадиган бўлса, бизда биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти пайдо бўлади. Шундай экан, жамоамиздан бугунги баҳсда ҳам навбатдаги уч очкони қўлга киритишини кутиб қоламиз.

Қуйидаги фотосуратлар орқали “Қизилқум” стадионининг бугунги ҳолатини кўришингиз мумкин.


IMG_1524

 IMG_1527

 IMG_1532

 IMG_1533

 IMG_1535

 IMG_1541

 IMG_1574

 IMG_1593

 IMG_1596

 IMG_1597

 IMG_1598

 IMG_1607

 IMG_1677

 IMG_1680

 IMG_1683

 IMG_1685


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика