RU

Последние новости

17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  0 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  11 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0

Бугун катта футбол! "Металлург" - "Локомотив" Новости

Бугун катта футбол! "Металлург" - "Локомотив"

Бугун "Локомотив" олий лигада ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" сафарда "Металлург" меҳмони бўлишади. Учрашув 18:00да старт олади.

Олий лига, 14-тур. 25 июнь
МЕТАЛЛУРГ - ЛОКОМОТИВ


Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Бошланиш вақти - 18:00

Жадвалдаги ўрни: "Металлург" 3-ўринда (27 очко), "Локомотив" 1-ўринда (34 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 7 очко.

ТАЪРИФ: Бу ўйинга бемалол ўз майдонида ва сафарда ютқазмай келаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви дея оламиз. Негаки, бу йилги олий лига бошланганидан бери "Металлург" ўз майдонида умуман мағлуб бўлмади. "Локомотив" эса сафарда ютқазгани йўқ. Бундан кўриниб турибдики, ҳар иккала жамоа ҳам мавсумни юқори нотада ўтказяпти. "Металлург" ўтган турда ғалаба қозонгач, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Жамоаларни олий лига мусобақа жадвалида 7 очко ажратиб турибди.

ФАКТ: Ўз майдонида 7та учрашувда майдонга тушган "Металлург" шундан олтитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади. Жамоа ўз майдонида "Бунёдкор" билан 1:1 ҳисобини қайд этган. Бекободдан мағлуб бўлиб қайтган жамоалар: "Сўғдиёна", "Шўртан", "Обод", "Қўқон-1912", "Насаф" ва "Андижон".

ФАКТ: "Локомотив" ҳам ҳозирча сафарда еттита ўйин ўтказиб, шундан олтитасида ғалаба қозонди ва бир марта дуранг ўйнади. "Локо" сафардаги беллашувларда "Навбаҳор", "Андижон", "Шўртан", "Обод", "Қўқон-1912" ҳамда "Насаф" клубларидан устун келди. "Локомотив" сафар учрашувларида энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди, "темирйўлчилар" ҳисобида 16та гол бор.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика