RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Бугун катта футбол. "Барселона" - "Реал" Новости

Бугун катта футбол. "Барселона" - "Реал"

Бугун жуда кўпчилик футбол мухлисларининг диққат-эътибори Испания чемпионатининг марказий ўйини - "Барселона" ва "Реал Мадрид" тўқнашувига қаратилади.

Хабарингиз бор, эл-классико мақомига эга баҳс Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.

Испания чемпионати. 14-тур
БАРСЕЛОНА - РЕАЛ МАДРИД

3 декабрь. "Камп Ноу" стадиони. 20:15

Турнир жадвалидаги ўрни: "Барселона" 2-ўринда (27 гочко), "Реал" 1-ўринда (33 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 6 очко.

Таъриф: Бу ўйин ортиқча таърифга муҳтож эмас. Мухлислар жаҳон чемпионати, Европа чемпионати ҳамда Чемпионлар Лигаси финали қатори мана шу учрашувни ҳам орзиқиб кутишади. Бугун "Ноу Камп" стадионида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Хусусан, бугунги ўйин "Барса" учун катта аҳамиятга эга. Чунки каталонияликлар биринчи ўриндаги "Реал"дан олти очкога ортда қолишяпти. Ўз навбатида "Реал" учун ҳам мазкур беллашув эътиборга молик бўлади, чунки пойтахтликлар ички чемпионатда ҳали мағлуб бўлишмади ва бугун ҳам анъанани давом эттиришга ҳаракат қилишади.

Факт: "Барселона" охирги икки ўйинда ғалаба қозона олмади. Каталонияликлар аввалига "Малага", кейин "Реал Сосьедад" билан дуранг ўйнашди. "Барса" бу мавсум ҳисобидан шу пайтгача ўз майдонида 6та ўйинда майдонга тушиб, шундан учтасида ғалаба қозонди. Жамоа икки бор дуранг қайд этган бўлса, бир марта мағлуб бўлган. "Барса" ўз майдонидаги ўйинларда 11 очко жамғарди, тўплар нисбати 13-5.

Факт: "Реал Мадрид" Испания чемпионатида ҳали мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Зидан шогирдлари 13та ўйиннинг 10тасида ғалаба қозониб, уч бор дуранг ўйнашган. Бундан ташқари, "Реал" премьерода энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади - 36та. Агар бугун "Реал" ютқазиб қўйгудек бўлса, бу чемпионатдаги илк мағлубияти бўлади. Умуман олганда, Зидан Мадрид клуби бошқарувини қўлга олганидан бери ички чемпионатда фақат бир марта ютқазган: "Атлетико" билан кечган ўйинда.

Факт: "Реал" 5-7-турлар оралиғида уч бор дуранг ўйнаб, шундан кейин қаторасига олтита беллашувни ғалаба билан якунлади. Бундан ташқари, "Реал" барча ўйинларда гол уришни уддалаб келяпти. "Барса" эса фақат битта беллашувда тўп кирита олмаган: "Малага" билан 0:0 ўйнаган.

Факт: Испания чемпионатида Криштиану Роналду 10та гол билан биринчи, Месси эса 9та гол билан иккинчи ўринда боряпти. Учинчи ўриндаги Луис Суарес ҳисобида 8та гол бор.



Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика