RU

Последние новости

09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  3 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  3 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  15 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8

Бугун Испания Суперкубогининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади Новости

Бугун Испания Суперкубогининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади

Бугун "Севилья" Испания Суперкубоги доирасида "Барселона"ни қабул қилади.

Ушбу соврин учун учрашувлар 1982 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Аммо 1940-1953 йиллар давомида Испания лигаси чемпиони ҳамда Кубок соҳиби ўртасида "Copa Eva Duarte" номли турнир бўлиб ўтар эди.

"Барселона" Испания Суперкубогини энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланади. Каталонияликлар 20 та совриннинг 9 тасини қўлдан чиқаришган. Кейинги ўринларни "Реал" (14 та иштирок, 9 та ғалаба), "Депортиво" (3 та иштирок, 3 та ғалаба), "Атлетико" (6 та иштирок, 4 та ғалаба), "Атлетик" (4 та иштирок, 2 та ғалаба) ва бошқалар эгаллаб турибди.

Испания Суперкубоги учун баҳс 2 та учрашувдан иборат бўлади. Ушбу соврин учун кураш мамлакат чемпиони ҳамда Испания Кубоги соҳиби ўртасида ўйналади. Агар бир жамоа мамлакат чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган бўлса, Испания Кубоги финалчиси Суперкубокда иштирок этади.

Ушбу соврин учун илк баҳс "Севилья"нинг уй аренаси "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтади. Жавоб учрашувини "Камп Ноу" қабул қилади (17 август).

Биринчи ўйин

14дан 15 августга ўтар кечаси. 01:00. "Севилья" - "Барселона" (Матч!Футбол2 LIVE)


Иккинчи ўйин

17дан 18 августга ўтар кечаси. 02:00 "Барселона" - "Севилья" (Матч!Футбол2 LIVE)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика