RU

Последние новости

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  2 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  10 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Бугун футбол. "Сурхон" - "Андижон" Новости

Бугун футбол. "Сурхон" - "Андижон"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўтказилади.

Суперлигада бу мавсум ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган "Сурхон" ва "Андижон" жамоалари Термизда ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин соат 17:30да старт олади. 

Мусобақа жадвалида "Сурхон" 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Андижон" эса 5 очко тўплаган ҳамда 11-ўринда боряпти. Бугун Суперлига дебютанти "Сурхон" ўз майдонида тўртинчи учрашувини ўтказади. Термизликлар бунгача бўлиб ўтган учта ўйиннинг биттасида зафар қучиб, икки бор дуранг қайд этишган. 

"Андижон" эса сафарда бешинчи марта майдонга тушади. Бунгача тўрт бор сафарда тўп тепган Элдор Сакаев шогирдлари ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор дуранг ва яна икки марта мағлубият қайд этди. "Андижон" шу пайтгача сафарда "Қизилқум", "Қўқон-1912", "Локомотив" ва "Бунёдкор" клубларига қарши тўп тепди. 

Биласизми? "Андижон" сафар ўйинларида фақат битта тўп киритган. Бу жамоа охирги уч учрашувдан бери гол ура олмаяпти. 

Факт: "Сурхон" охирги марта ўз уйида "Андижон" билан 2004 йил ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика