RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" Новости

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган учта учрашув ўтказилади. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Мавсум бошидан бери ғалаба қозона олмаётган "Сўғдиёна"да ўтган турдан кейин бош мураббий ўзгарди. Александр Мочинов истеъфо бериб, унинг ўрнига Сергей Лушан янги бош мураббий этиб тайинланди. Бугун Лушан "Сўғдиёна" устози сифатида ўз дебютини ўтказади.

Биласизми? "Сўғдиёна" Суперлигада ҳали ғалабага эришмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Жамоанинг тўплар нисбати ҳам бирмунча хунук кўринишда 1-10. Бугун Сергей Лушан вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўради. Аммо бу осон бўлмайди, негаки "Навбаҳор" ҳозир анча яхши ўйин кўрсатмоқда.

"Навбаҳор" ҳам ўйин, ҳам таркиб борасида рақибдан устун. Қолаверса, "Навбаҳор"нинг легионерлари кучли, "Сўғдиёна"да эса хорижлик ўйинчи йўқ.

Факт: "Навбаҳор" охирги икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сафарда "Қўқон-1912" га имкониятни бой берган бўлса, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади.

Факт: "Сўғдиёна" охирги уч учрашувни қаторасига мағлубият билан якунлади ҳамда ўз дарвозасидан 8та гол ўтказиб юборди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика