RU

Последние новости

09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  1 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  14 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади.

Турнир жадвалидаги ҳолат 

- "Қўқон-1912" 11 очко билан 13-ўринда боряпти. Жамоа шу пайтгача фақат иккита ўйинда ғалабага эришган. Бешта учрашув дуранг билан якунланган бўлса, 9та беллашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 17-33 (-16) 

- Суперлига дебютанти "Сурхон" бирмунча яхши ҳолатда. Чунки бу жамоа турнир жадвалида 22 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Термизликлар 6 бор зафар қучиб, яна шунча ўйинда мағлуб бўлишган. Қолган тўртта баҳс дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 16-22 (-6).


"Қўқон-1912"

- "Қўқон-1912" ўз майдонида очко йиғиш бўйича энг охирги ўринда турибди. Чунки қўқонликлар уйда ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. - Жамоа уйдаги бешта ўйиндан учтасида мағлуб бўлиб, икки бор дуранг қайд этган. Тўплар нисбати ҳам унчалик зўр эмас 5-9. 

- "Қўқон-1912" иккита ғалабасини сафарда қўлга киритган. Жамоа 5-турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтган ва ўтган турда Самарқандда ҳам ғалабага эришди. 

- "Қўқон-1912" биринчи ва иккинчи ғалабаси орасида 10та ўйин ўтказиб, шундан учтасида дуранг ўйнади ва 7 бор мағлуб бўлди. 


"Сурхон"

- "Сурхон" сафарда очко йиғиш бўйича 12-ўринда боряпти. Бу жамоа сафар ўйинларида ҳозирча 6 очко тўплаган. 

- "Сурхон" меҳмонда 7та ўйин ўтказиб, икки бор ғалабага эришди ва беш марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-16. 

- "Сурхон" охирги тўрт турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор ўз уйида "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

- Факт: "Сурхон"нинг охирги учта сафар ўйини фақат мағлубият билан тугади: "Локомотив" (1:5), "Насаф" (0:2) ва "Бунёдкор" (0:3).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика