RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 21-тур баҳслари давом эттирилади. Кун тартибидан яна учта учрашув ўрин олган.

Бугун бўлиб ўтадиган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" баҳси ҳақида кўп гапирилди. Ҳеч шубҳасиз бу ўйин турнинг марказий учрашуви бўлади. Тошкентда бўлиб ўтган 1-давра баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди ва учрашувни тошкентлик ҳакам Шерзод Қосимов бошқариб борганди.

Қизиғи шундаки, Қўқондаги беллашувни ҳам шу ҳакам бошқаради. Турнир жадвалида "Пахтакор" 43 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Қўқонликлар эса 27 очко тўплаган ҳолда 6-ўринни эгаллаб туришибди. Кучли олтиликка кириб олишда "Қўқон-1912" учун бугунги баҳс муҳим аҳамият касб этади.

"Қўқон-1912" бугун ўз майдонида ушбу мавсум ҳисобидан 11-учрашувини ўтказади. Бунгача ўтказилган 10та ўйиннинг 5тасида Нўъмон Ҳасанов шогирдлари зафар қучган. Икки бор дуранг қайд этилган бўлса, учта ўйинда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 12-8. "Қўқон-1912" уйдаги баҳсларда 17 очкони қўлга киритган.

Яна бир қизиқ маълумот, худди "Қўқон-1912" уйда қайд этган кўрсаткичларни "Пахтакор" сафарда кўрсатган. Яъни, "Пахтакор" сафарда беш бор ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнаган ва уч марта ютқазиб қўйган. "Пахтакор" ҳам сафар ўйинларида 17 очколи бўлган. Фақат тўплар нисбати бироз фарқ қилади: 13-7.

Биласизми? "Қўқон-1912" Суперлигадаги охирги тўртта ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида АГМК ва "Сўғдиёна"дан устун келган бўлса, сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этиб қайтди.

Факт: "Пахтакор" кетма-кет икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. "Шерлар" Наманганда "Навбаҳор"га имкониятни бой бериб, Тошкентда "Локо" билан дуранг ўйнашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика