RU

Последние новости

23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  1 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов жароҳат сабаб алмаштирилди (онлайн ҳисоб)  68 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Бугун иккита учрашув билан Суперлиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади. "Қўқон-1912" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. Баҳс 18:30да бошланади.

Турнир жадвалида қўқонликлар рақибдан 10 очкога илгарилаб кетган ҳолда 8-ўринни эгаллаб туришибди. "Нефтчи" эса атиги тўрт очко жамғариб охирги ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" ҳозиргача уч бор ғалаба қозонган бўлиб, иккитаси уйда ва биттаси сафарда қўлга киритилди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари сафарда "Қизилқум", уйда эса "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"дан устун келишди.

Биласизми? "Қўқон-1912" қаторасига етти ўйиндан бери ютқазмай келяпти. Жамоа икки бор зафар қучиб, беш марта дуранг ўйнади.

Факт: "Қўқон-1912" ўз уйида ҳали гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Тўплар нисбати 2-0.

"Нефтчи"га келадиган бўлсак, бу жамоа сафарда тугул ҳатто уйдаги ўйинларда ҳам ғалаба қозонгани йўқ. Фарғоналиклар ортда қолган 10та турнинг тўрттасида дуранг ўйнаб, олти бор мағлубиятга учрашди. "Нефтчи"да тўплар нисбати ҳам жуда хунук кўринида 3-14 (-11).

Мухлислар "Нефтчи" қачон илк ғалабасини нишонларкин дея кутиш билан овора. Умуман олганда, ҳозирги "Нефтчи" жуда мушкул аҳволда. Жамоа ўтган йилги "Обод"га ўхшаб қоляпти.

Биласизми? "Нефтчи" охирги учта ўйиндан иккитасини дуранг билан якунлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика