RU

Последние новости

22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:42"Байер" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  17 21:39Финалиссима қўчирилди  1 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  8 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  7 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  10 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  13 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  8

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Металлург" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Металлург"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-турига старт берилади.

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади. Турнир жадвалида ушбу жамоалар ёнма-ён ўринларни эгаллаб туришибди. "Металлург" 24 очко билан 8-ўринда бораётган бўлса, "Қўқон-1912" 21 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. "Металлург"да тўплар нисбати 22-22, яъни ноль. "Қўқон-1912" эса гол уришдан кўра кўпроқ ўтказиб юборган, 24-35 (-11). 

Бугунги беллашув қўқонликлар учун уйдаги 10-баҳс бўлади. Жамоа шу пайтгача учтадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган. "Қўқон-1912" уй учрашувларида 12 очко жамғарган. 

"Металлург" учун бугунги баҳс сафардаги 11-чиси бўлади. Аввалги 10та ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонган "Металлург" 5 марта дуранг ўйнаб, тўртта беллашувда имклониятни бой берган. Бекободликлар сафарда фақат "Насаф"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. 

Иккинчи даврани "Қўқон-1912" жуда яхши ўтказяпти. Хусусан жамоа қаторасига 5 ўйиндан бери ютқазгани йўқ: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Бунинг устига қўқонликлар кетма-кет тўртта учрашувни уйда ўтказишди, бугунгиси бешинчиси бўлади. 

"Металлург" эса иккинчи даврани ўз имконияти даражасида ўтказяпти. Бу жамоа охирги учта ўйинда биттадан ғалаба, мағлубият ва дуранг қайд этди. 

Бекободда кечган биринчи давра учрашувида "Металлург" 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Қўқондаги охирги баҳсда эса ўтган йил майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишган. 

Қўқонда кечган охирги 5 ўйин 

2018. "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:1 

2017. "Қўқон-1912" - "Металлург" 3:0

2016. "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:1 

2015. "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:1 

2003. "Қўқон-1912" - "Металлург" 4:0  

Кўриб турганингиздек, Қўқонда бўлиб ўтган охирги беш учрашувнинг ҳаммасида мезбонлар зафар қучган. "Металлург" ҳеч бир баҳсда биттадан кўп тўп кирита олмаган. Икки бор йирик ҳисоб қайд этилган ва уч марта 2:1 ҳисоби билан якун топган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика