RU

Последние новости

00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  0 00:39ЕЧЛ. Дастлаб баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  36 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  0 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  2 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  4 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  9 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  24 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  152

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Машъал" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Машъал"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 7-тур баҳсларига старт берилади.

Ўз майдонида мағлубият тугул дуранг нималигини билмай келаётган "Қўқон-1912" Суперлига дебютанти "Машъал"ни қабул қилади. Хабарингиз бор, муборакликлар икки йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтишди. 

Мусобақа жадвалида "Қўқон-1912" 12 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 6та ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб, икки бор мағлубиятга учраган. Тўшплар нисбати 12-3. "Машъал" эса 6 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 6-5. 

Айтиб ўтганимиздек, қўқонликлар уйдаги тўрттала ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари уйда "Бухоро" (3:0), "Сўғдиёна" (2:1), "Қизилқум" (4:0) ва "Сурхон"дан (3:0) устун келишди. Жамоа ўз дарвозасидан фақат битта гол ўтказган. 

"Машъал" эса ҳозиргача бир марта ғалаба қозониб, уч бор дуранг ўйнади. Шу пайтгача уч марта сафарда тўп тепган "газчилар" фақат "Сурхон" билан дуранг (2:2) қайд эта олишди. "Бунёдкор" ва АГМК билан кечган баҳсларда эса бир хил 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бугун "Машъал" тўртинчи бор сафарда тўп тепади. 

Имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Қўқон-1912"нинг ўз майдонида ўйнаши албатта мезбон жамоага устунлик беради. Бунинг устига қўқонликлар уйда гол уриш бобида муаммога дуч келишаётгани йўқ. "Машъал" эса сафарда қийналмоқда. Лекин бугун муборакликлар ҳам сафардаги илк ғалабани нишонлашга уриниб кўришади.

P.S. Cоат 19:00да бошланадиган учрашувни "Спорт" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Коканд-1912

Мурод Холмухамедов - 53', Мурод Холмухамедов - 88'

Суперлига. Тур 7

01/07/2020, 19:00

0
:
2
Завершен

Машъал

45'
90'
53'  Мурод Холмухамедов
88'  Мурод Холмухамедов
31'  Ифеанйи Ифеанйи
48'  Элла Кен Арман
55'  Нажмиддин Нормурадов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика