Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро"
26 мая 2017 14:28
Новости
Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро"
18:00 - «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Ўйиндан нима кутяпмиз? Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги. "Қўқон-1912" 20 очко билан учинчи, "Бухоро" эса 17 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Бугун нафақат иккала жамоа, балки ёш мураббийларнинг ҳам ўзаро "тўқнашувига" гувоҳ бўламиз. Мазкур баҳсда ким ғалаба қозониши ҳақида бир нарса дейиш қийин.
Факт: "Қўқон-1912" ўз майдонида фақат битта учрашувда мағлуб бўлган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 1-турда "Насаф"га ютқазиб қўйишган. Кейинги ўйинларда эса жамоа уч марта ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 9-5. Қўқонликлар уй учрашувларида 11 очко тўплаган.
Биласизми? "Қўқон-1912" охирги учта ўйинни дуранг билан якунлади. Энг қизиғи, учаласи ҳам 1:1. "Қўқон-1912" "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Локомотив" билан кечган баҳсларда ғалабага эриша олмади, шунингдек мағлуб бўлмади ҳам.
Факт: "Бухоро" сафардаги иккита беллашувда ғалаба қозонган ва олти очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати 6-8. Бу жамоа сафарда ҳали дуранг ўйнамаган, қолаверса учта ўйинда мағлуб бўлган.
Биласизми? "Бухоро" охирги икки ўйиндан бери юта олмаяпти: бир дуранг ва бир мағлубият. Улуғбек Бақоев шогирдлари сафарда "Пахтакор"га имкониятни бой бериб, уйда "Навбаҳор" билан 3:3 ўйнашди.
Комментарии