RU

Последние новости

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  14 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  15 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   4 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун Навоий шаҳрида Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида "Локомотив" 25 очко тўплаб 7-ўринда боряпти. "Қизилқум" эса 17 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи давра бошланганидан сўнг ҳар икки жамоа 6тадан учрашув ўтказди. 

"Локомотив" 6 ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг қайд этди ва битта учрашувда мағлуб бўлди. "Қизилқум"га келсак, бу жамоа иккита ўйинда ғалабага эришиб, уч бор мағлубиятга учради ва битта баҳсда дуранг ўйнади. 

Биласизми? "Қизилқум" охирги 2та уй учрашувини ғалаба билан якунлади. Навоийлик "олтин изловчилар" уйда "Машъал" ва "Қўқон-1912"дан устун келишди. 

"Локомотив" охирги учта сафар беллашувида 3 хил натижа қайд этди: "Бухоро" устидан ғалаба, "Металлург" билан дуранг ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсда мағлубият. 

Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида "Локомотив" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йил Навоийда бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якун топган. 

2019. "Қизилқум" - "Локомотив" 1:1

2018. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:3

2017. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

2016. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:1

2015. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

Навоийда кечган охирги 5та ўйиннинг тўрттасида "Локомотив" ғалаба қозонган ҳамда умуман гол ўтказмасдан. Умумий ҳисобда тўплар нисбати 1-9.

Факт: "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаев ўтган йилни ҳисобга олмаганда, бунгача Навоийда ўтказилган охирги 4та ўйиннинг ҳаммасида гол урган. У 2015, 2016, 2017, 2018 йилги мавсумларда кетма-кет "Қизилқум" дарвозасига тўп киритган.

Кызылкум

Ойбек Киличев - 45'

Суперлига. Тур 20

23/10/2020, 18:00

1
:
1
Завершен

Локомотив

Темурходжа Абдухаликов - 78'

45'
90'
45'  Ойбек Киличев
71'  Руслан Маргиев (Жасур Азимов)
81'  Эркин Бaйдуллаев
44'  Жаҳонгир Абдумуминов
46'  Дилшод Комилов (Шухрат Мухамадиев)
46'  Жаҳонгир Абдумуминов (Авазбек Улмасалиев)
51'  Марат Бикмаев (Азизбек Амонов)
70'  Кирилл Погребняк (Джавохир Алиджанов)
78'  Темурходжа Абдухаликов
78'  Азизбек Амонов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика