RU

Последние новости

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

Бугун футбол. "Обод" - "Динамо" Новости

Бугун футбол. "Обод" - "Динамо"

Теги :  ОбодДинамо
Бугун олий лиганинг 11-туридан ўрин олган олтита ўйин бўлиб ўтади. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган "Обод" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади. Учрашув 18:00да старт олади.

“Обод” (Тошкент) – “Динамо” (Самарқанд)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Шояхмитов (Тошкент), А. Буров (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов


Ўйиндан нима кутяпмиз? Иккала жамоанинг ҳам ишлари охирги пайтда яхши кетмаяпти. Бу ўйинда ютуқ "Обод"га ҳам, "Динамо"га ҳам ниҳоятда зарур. Ўтган йил "Обод" олий лигага чиққан маҳал кўпчилик "ўзбек "Лестери" таърифини берганди, бу йил "Динамо"ни шундай аташмоқда. Қани кўрамиз, "Лестер" деган номга ким кўпроқ лойиқлигини бугунги ўйинда.

Турнир жадвалидаги вазият: "Обод" 6 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. "Динамо" эса 15 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Факт: Бугун "Обод" ўз майдонида бешинчи ўйинини ўтказади. Аввалги тўрт учрашувда Рауф Инилеев шогирдлари уч марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 3-4.



Факт: "Обод" уйдаги ўйинларда атиги уч очко тўплаган ва бу борада ҳам охирги ўринда бормоқда. "Динамо"га келсак, самарқандликлар бугун сафарда олтинчи марта баҳс олиб боришади. Жамоа аввалги бешта ўйиннинг иккитасида зафар қучган. "Динамо" сафарда "Металлург" ва "Пахтакор"дан устун келган бўлса, "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган ва "Қўқон-1912" ҳамда "Олмалиқ"қа имкониятни бой берган.

Биласизми? "Обод" қаторасига еттита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа охирги марта 3-турда "Бухоро"ни мағлуб этиб қайтган.

Биласизми? Ўз майдонида "Бухоро"дан устун келган "Динамо" шундан сўнг кетма-кет тўрт ўйинни юта олмади: уч дуранг ва бир мағлубият.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика