RU

Последние новости

08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  1 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  16 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтади. "Нефтчи" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бугун Фарғонада турнир жадвалининг охирги ҳамда биринчи ўринларида бораётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. "Пахтакор" 29 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, "Нефтчи" атиги 5 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Очколар орасидаги фарқ 24та.

Бугунги ўйинда "Нефтчи"га фақат ўз майдонида ўйнашигина устунлик бериши мумкин. Ўйин томонлама эса "Пахтакор" анча кучли. "Нефтчи" ҳар ўйинда ўзининг дастлабки ғалабасини нишонлашга ҳаракат қилмоқда, бироқ ўтган 13та беллашувдан бери бу амалга ошгани йўқ.

Умуман олганда, Суперлигада ғалаба қозонмаган фақат бир жамоа қолган. Бу жамоа "Нефтчи" эканини мухлислар яхши билади. Фарғоналиклар уйда ўтказилган учрашувларнинг иккитасида дуранг ўйнаб, 5 марта имкониятни бой беришган. Тўплар нисбати 2-11.

Биласизми? "Нефтчи" охирги иккита ўйинни бир хил 0:2 ҳисобида бой берди. Жамоа сафарда "Насаф"дан, кейин ўз майдонида "Сўғдиёна"дан шу ҳисобда мағлубиятга учради.

Факт: "Нефтчи" охирги тўртта учрашувнинг биттасида дуранг ўйнаб, уч марта мағлуб бўлди.

"Пахтакор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоанинг мақсади чемпионлик. "Шерлар" олий мақсад сари турма-тур ҳаракат қилишмоқда. Охирги учта турни ғалаба билан якунлаган "Пахтакор" бугун ҳам Фарғонада уч очко учун ўйнайди.

Биласизми? "Пахтакор" шу пайтгача сафарда олти бор майдонга тушган бўлса, шундан учтасида ғалабага эришган. Шота Арвеладзе шогирдлари "Металлург", "Насаф" ва "Сўғдиёна"дан устун келишган.

Факт: "Пахтакор" "Насаф" билан бирга Суперлига жамоалари орасида сафарда энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди: фақат тўртта гол.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика