RU

Последние новости

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион "Пахтакор" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.

Олий лига. 25-тур
НЕФТЧИ - ПАХТАКОР
Бош ҳакам:
Илгиз Танташев
Бошланиш вақти: 16:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 11-ўринда (28 очко), "Пахтакор" 6-ўринда (41 очко).
Очколар орасидарги фарқ - 13 очко.

Таъриф: Авваллари қаерда бўлмасин, "Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг ўзаро қарама-қаршилиги доим муросасиз кечарди, ўйинни кўриш учун мухлислар ҳам кўп келарди. Лекин охирги йилларда бундай деб бўлмайди. Бугунги учрашувга қизиқиш қай даражада? Биринчи давра баҳсида "Нефтчи"нинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб кетганини ҳисобга олсак, бугун "Пахтакор" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилади. Фарғоналиклар эса Тошкентдаги ғалаба тасодиф бўлмаганини исботлашга интилишади.

Факт: "Нефтчи" иккинчи даврани бир текис ўтказа олмаяпти. Жамоа тўққизта ўйин ўтказган бўлса, шундан фақат иккитасида ғалаба қозонди. Бир бор дуранг ўйнаб, олтита беллашувда мағлуб бўлди. "Нефтчи"нинг иккинчи даврадаги иккита ғалабаси "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" билан бўлган баҳсларда қўлга киритилган.

Факт: "Пахтакор" охирги уч ўйинни кетма-кет ғалаба билан якунлади. Умуман олганда "пахтакорчилар" охирги беш ўйинда 12 очко тўплашнинг уддасидан чиқишди. Ҳозирда жамоанинг кайфияти юқори ва мавсумни кучли тўртликда якунлашни ўйламоқда.

Факт: Тошкентда бўлиб ўтган биринчи даврада ўйинида "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Мурод Бобожонов ва Отабек Исроиловнинг голларига майдон эгалари сафида Жалолиддин Машарипов жавоб қайтарган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика