RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  2 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Бугун футбол! “Нефтчи” – “Олмалиқ” Новости

Бугун футбол! “Нефтчи” – “Олмалиқ”

Бугун Олий лигамизнинг 8-тур ўйинлари давом эттирилади.

Тур доирасида Фарғонада “Нефтчи” Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубини қабул қилади. Ўтган турда муваффақият нашидасини сурган “Нефтчи” бу сафар ўз мухлислари қаршисида навбатдаги ғалаба учун ўйнаши тайин, “Олмалиқ” эса  сўнгги турда уйда йўқотилган 2 очкони бугун Фарғонада тўлдиришга интилади. Умуман олганда “Истиқлол” стадионида мухлисларни қизиқарли рақобат кутмоқда.

Ҳисоб бўйича бу ўйин “Нефтчи” ва  “Олмалиқ” жамоаларининг ўзаро 19-учрашуви саналади. Бугун кунгача жамоалар 18-марта бир-бирларига қарши майдонда саф тортишган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

 

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 35та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 20 та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 18 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 33 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:0.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
29 апрель 2017. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Барча футбол мухлисларини мазкур баҳсга чорлаб қоламиз!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика