RU

Последние новости

10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  0 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  11 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  7 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  16 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  13 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  94 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  43 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Мухлислар бугун Наманганда водий дербиси гувоҳи бўлишади. Ўз олдига чемпионлик мақсадини қўйган "Навбаҳор" ғалабали одимини давом эттириш учун "Нефтчи"га қарши баҳс олиб боради.

Мусобақа жадвалида "Навбаҳор" 8 ўйинда 16 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда. Тўплар нисбати 10-6. "Нефтчи" эса 5 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналикларда тўплар нисбати 4-11. Демак, бугун Намангандаги Марказий стадионда пешқадам ва аутсайдер ўртасиданги "жанг" гувоҳи бўламиз.

Биласизми? "Нефтчи" қаторасига 7та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Жамоа ўзининг ягона ғалабасини илк турда "Қўқон-1912" устидан қўлга киритган. Шундан сўнг Илҳом Мўминжонов шогирдлари икки бор дуранг ўйнаб, бешта учрашувда мағлубиятга учрашди. 

"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонди. Наманганликлар охирги уч турда "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Динамо"ни мағлуб этишди.

Бугунги баҳсда "Навбаҳор"нинг имкониятлари юқори кўринмоқда. Биринчидан, жамоа ўз майдонида ўйнайди, иккинчидан "Навбаҳор" - турнир жадвали пешқадами ва таркиби ҳам кучли. 

Лекин ўз навбатида "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак. Чунки фарғоналикларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

17 май, сешанба. 19:00

НАВБАҲОР – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Сардор Нишонбоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика