RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган яна иккита баҳс ўтказилади.

Айтиш мумкинки, турнинг марказий учрашуви бугун Наманганда "Навбаҳор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасида кечади. Бу ўйин "Навбаҳор" учун жорий мавсумдаги илк уй учрашуви бўлади, шу боис ўйинга қизиқиш жуда катта. Соат 20:00да бошладиган баҳсда стадион тўлиши кутилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, учрашув учун чиқарилган чипталар аллақачон сотиб бўлинган. "Навбаҳор" аввалги иккита турни сафарда ўтказди ва "Металлург" билан дуранг ўйнаган бўлса, АГМКни Олмалиқда 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу ўйинда Азиз Турғунбоев жуда чиройли ўйин намойиш этиб берганини мухлислар яхши билишади.

"Локомотив" бугун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони сифатида майдонга тушади. "Темирйўлчилар" бунгача сафарда "Қизилқум"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, уйда "Металлург" билан 1:1 қайд этишди. Бундан ташқари, "Локо" ОЧЛда Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубига ютқазиб қўйди.

"Локо"нинг 1-тур учрашувида Икром Алибоев жуда чиройли гол муаллифи бўлганди. "Навбаҳор" сафида эса Азиз Турғунбоев АГМК дарвозасини жарима тўпидан ажойиб тарзда ишғол қилди. Бугун ҳар иккала футболчи яна ўз имкониятларини кўрсатса ажаб эмас.

Тўғри, "Локомотив"нинг ОЧЛдаги ишлари яхши кетмаяпти, лекин Суперлигада бу жамоадан ҳамма ҳайиқиши бор гап. Аммо "Навбаҳор" бугун 20 мингдан зиёд мухлис кўз ўнгида "Локо"га жиддий қаршилик кўрсатиши кутилмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз иккала жамоадан ҳужумкор ва очиқ футбол кутиб қоламиз.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика