RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.


Таниқли ҳакам Равшан Эрматов бошқарадиган беллашув Намангандаги марказий стадионда 18:00да старт олади.

ЎЙИНГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР:
- Айни пайтда турнир жадвалида "Локомотив" битта кам ўйин ўтказган ҳолда биринчи ўринда бормоқда Жамоа 7 та ўйинда 18 очко жамғарган. "Навбаҳор" эса 8та ўйиндан сўнг 14 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

- "Локомотив" бунгача сафарда учта учрашув ўтказиб, шундан иккитасида ғолиб бўлди ва бир марта мағлубиятга учради. "Темирйўлчилар" сафар ўйинларида "Машъал" ва "Пахтакор"дан устун келишди, бироқ кутилмаганда Ғузорда "Шўртан"га имконият бой берилди. Сафардаги беллашувларда тўплар нисбати 3-3.

- "Навбаҳор" эса ҳозирча ўз майдонида 4та баҳсда майдонга тушиб, шундан учтасида зафар қучган ва бир бор дуранг ўйнаган. Наманганликлар уй  учрашувларида "Обод" (2:1), "Машъал" (1:0) ва "Шўртан" (1:0) клубларидан устун келишган ҳамда "Нефтчи" (1:1) билан дуранг ўйнашган. Жамоанинг уй ўйинларидаги тўплар нисбати 5-2.

ФАКТ: Наманганда бўлиб ўтган охирги бешта ўйинда "Локомотив" мағлубиятга учрамаган. Жамоа бир бор дурнаг ўйнаб, тўрт марта ғалаба билан қайтган. Охирги икки йилда "Локомотив" сафарда "Навбаҳор"ни бир хил 3:2 ҳисоби билан мағлубиятга учратган.

- Жамоаларнинг Намангандаги охирги учрашувида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. "Навбаҳор" таркибида Александр Пишур билан Мўйдин Мамазулунов, "Локо" таркибида эса Сардор Мирзаев (2та) ва Санжар Шоаҳмедов гол муаллифи бўлишган.


 
"Локомотив"нинг Намангандаги охирги бешта ўйини:

07.04.2012
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:2
Голлар:
Дилшод Раҳматуллаев, Мустафо Бинди.

03.04.2013
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 1:1
Гол:
Акмал Холматов.

15.03.2014
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:1
Гол:
Иван Нагаев.

21.11.2015
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:3
Голлар:
Т. Абдухолиқов (44), Л. Тўраев (90+1), М. Мамазулунов (90+3).

06.03.2016
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:3
Голлар:
С. Мирзаев (50, 56), С. Шоаҳмедов (68).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика