RU

Последние новости

17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  0 17:30Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  0 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  6 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Динамо" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

"Навбаҳор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. "Навбаҳор" иккинчи даврани жуда яхши бошлади. Жамоа сафарда "Обод"ни ва ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этиб, кейин Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. 

Наманганликлар биринчи давранинг дастлабки уч турида тўрт очко жамғаришганди, бу сафар эса етти очко тўплашди. Ким билади дейсиз, балки "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги иштироки биринчи даврага нисбатан анча сермаҳсул чиқар. 

"Динамо"нинг эса аксинча иккинчи даврада ишлари юришмаяпти. Жамоа ҳозирча уч ўйинда атиги бир очко тўплади. Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг ниҳоят "Пахтакор" билан дуранг қайд этилди. "Динамо" биринчи даврани қаторасига уч ғалаба билан бошлаганди. Аммо ҳозирги жамоадан учта ғалабани кутиш қийин. 

Бундан ташқари, "Динамо" сафарда доим ҳам бир текис ўйин намойиш эта олмаяпти. Самарқандликлар Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтишганидан бери кейинги иккита ўйинни бой беришди. Жамоа Тошкент ва Ғузорда мағлуб бўлди. Фикримизча, "Динамо" бугун ҳам ғалаба учун ўйнайди. Ўз навбатида "Навбаҳор"ни уйдаги беллашувда фақат уч очко қониқтиради. Эслатиб ўтамиз, Самарқандда кечган биринчи давра баҳсида "Динамо" 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. 


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика