RU

Последние новости

14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  0 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  8 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  9 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Бухоро" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Бухоро"

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Иккала жамоа ҳам кучли олтиликка кириб олган ва турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. Хусусан "Навбаҳор" ҳисобида 34 очко бор ва 4-ўринда кетяпти. "Бухоро" эса 32 очко билан 5-ўринда бормоқда.

"Навбаҳор" ўз майдонида қандай ўйин намойиш этишини ҳамма билади. Жамоа анчадан бери уйида мағлуб бўлмай келмоқда. Бу йил ҳисобидан "Навбаҳор" уйда 10та ўйин ўтказиб, шундан 8тасида ғалаба қозонди ва икки бор дуранг ўйнади. Тўплар нисбати 18-2.

Лекин бугунги беллашувда меҳмонлар ҳам қараб турмаса керак. Чунки биринчи давра ўйинида бу жамоа "Навбаҳор"га ютқазиб қўйганди. 10-тур учрашувида "Навбаҳор" сафарда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шу боис бугун бухороликлар ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилиб кўришади.

"Бухоро" ҳозирча сафарда фақат учта ўйинни ютди. Улуғбек Бақоев шогирдлари сафар ўйинларида "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Қизилқум" клубларини мағлуб этиб қайтишди. Шунингдек, еттита ўйинда мағлубиятга учрашган. "Бухоро" сафар ўйинларида ҳали дуранг ўйнамаган. Тўплар нисбати 8-19.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика