RU

Последние новости

10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  9 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  5 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  4 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  31 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0

Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК

Бугун Суперлигада 13-тур учрашувлари давом эттирилади. "Навбаҳор" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

"Навбаҳор" 12та ўйиндан сўнг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа 21 очко жамғарган. АГМК эса 13 очко билан 9-ўринда бормоқда. 

Бугун "Навбаҳор" ўз майдонида 7-учрашувни ўтказади. Бунгача бўлиб ўтган олтита ўйиндан тўрттасида "лочинлар" ғалаба қозонган ва икки бор дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 11-2. 

Биласизми? "Навбаҳор" ўз майдонида мағлубиятга учрамаган. Шунингдек, "Пахтакор" билан "Локомотив" ҳам ўз уйида ютқазмаган. 

Факт: "Навбаҳор" қаторасига охирги уч ўйинни ғалаба билан якунлади. Жамоа сафарда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ўз майдонида "Қизилқум" ва "Металлург"дан бир хил 3:0 ҳисобида устун келди. 

Олмалиқ шаҳрининг АГМК клуби ҳақида гапирадиган бўлсак, негадир бу жамоа ўз ўйинини топа олмаётгандек. АГМК бир қарасанг сафарда "Металлург"ни ютиб қайтади, бир қарасанг ўз уйида "Сўғдиёна"ни енга олмайди. Жамоанинг ўйин услуби ҳам қандайдир тушунарсиз. 

АГМК шу пайтгача сафарда ўтказган 6та ўйиндан фақат иккитасида ғалабага эришди. Жамоа "Нефтчи" ва "Металлург"дан устун келди. Сафар ўйинларида Виктор Кумиков шогирдларининг тўплар нисбати 8-11. 

Биласизми? АГМК уйдаги ўйинлардан кўра сафарда кўпроқ очко жамғарган. Уйда 6та, сафарда 7та.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика