RU

Последние новости

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  0 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  7 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  7 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  35 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум" Новости

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бугун Қаршида футбол ишқибозлари "Насаф" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади. Ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган "Қизилқум" камида кучли учликдан жой олишни мақсад қилган. Ўз навбатида "Насаф" ҳам доим медаллар учун курашишини яхши биласиз. 

"Насаф" бошқаларга нисбатан кам ўйин ўтказган, шу боис 12 очко билан 6-поғонада турибди. Жамоа ҳисобида 3 ғалаба ва уч дуранг бор. Тўплар нисбати 5-2. 8та учрашувда майдонга тушган "Қизилқум" эса 14 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни банд этиб турибди. Тўплар нисбати 12-8. 

"Насаф" Суперлигада мағлубиятга учрамаган икки жамоадан бири. Яна бири - "Пахтакор". Рўзиқул Бердиев шогирдлари Суперлигада охирги учта баҳсдан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди. "Насаф" сафарда "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна"дан устун келиб, ўз уйида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. 

Қизиғи шундаки, ҳозирча Қаршида иккита учрашув ўтказган "Насаф" ҳали ғалаба қозонмаган. 

Мавсумни иккита ғалаба билан бошлаган "Қизилқум" 3-турда "Динамо" билан дуранг ўйнаб, сўнгра яна икки беллашувда зафар қучди. Навоийликлар шундан сўнг қаторасига уч ўйинда ғалаба қозона олишмади. Хусусан жамоа "Навбаҳор" ва АГМКга имкониятни бой бериб, Бекободда "Металлург" билан 1:1 ўйнади. 

Бугун Қаршида ҳар икки жамоанинг чиройли ўйин кўрсатиши кутилмоқда. Имкониятлар борасида 50/50 дея оламиз. 

17 май, сешанба. 19:00

НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Шоҳнур Юлдашев, Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Рашид Айтеков

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

ВАР ассистенти: Алишер Усмонов

Комиссар: Владимир Назаров

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика