RU

Последние новости

11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  1 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  3 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  16 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  2 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  28 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32

Бугун футбол. "Насаф" - "Навбаҳор" Новости

Бугун футбол. "Насаф" - "Навбаҳор"

Бугун "Насаф" ишқибозларини Ғузорда қизиқарли учрашув кутиб турибди.

“Насаф” биринчи давранинг сўнгги 15-тур учрашувини Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

ЎзПФЛ 15-тур
“Насаф” (Қарши) - “Навбаҳор” (Наманган)
25.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да
Бош ҳакам:
Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфулин.
 
Бу учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги 41-ўзаро учрашуви бўлади. Бунгача жамоалар 40 бор ўзаро куч синашишган. 21 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 70-59 “Насаф” фойдасига.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак. Яққол устунлик “Насаф” томонида эканлигига гувоҳ бўламиз. Жамоалар Қаршида 20 марта куч синашишган. Уларнинг 17тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган. Тўплар нисбатини 47-18 кўринишда. “Насаф” фойдасига.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган.

“Навбаҳор” жамоасида битта йўқотиш бор, бугунги учрашувда дисквалификация туфайли Дилшод Жабборов “Навбаҳор”га ёрдам бера олмайди.

Бугун жамоамиз мухлислари “аждарлар”дан ғалаба кутишмоқда. Зеро, жамоамизнинг охирги мағлубияти уларни анча ранжитиб қўйган. Умид қиламизки, футболчиларимиз бугун бор маҳорати ва кучини намойиш қилишиб, ўз мухлисларига  ажойиб байрам совғасини тақдим этишади.

Олға “Насаф”!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика