RU

Последние новости

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  0 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  11 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  2 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  20 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

Бугун футбол. “Насаф” – “Локомотив” Новости

Бугун футбол. “Насаф” – “Локомотив”

Бугун “Марказий” стадионда катта футбол. Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувида “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари ўзаро баҳслашади.

Учрашув соат 18:00да бошланади.

Қуйида бугунги учрашувнинг расмийлари билан танишинг.

Ўзбекистон Кубоги-2017. Ярим финал жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)
07.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Дастлабки учрашув – 1:3.
 
Бу йилги Ўзбекистон Кубоги ярим финалида мазкур жамоалар иккинчи марта туқнаш келишмоқда.

2015 йили ҳам “Насаф” ярим финалда “Локомотив” билан туқнаш келган ва "Насаф" “темирйўлчилар”ни (2:0, 0:1) ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олган эди.

Хабарингиз бор, ушбу жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашуви 2 август куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда "Насаф" 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Учрашувдаги голларни Марат Бикмаев (2), Мурод Бобожонов ва Драган Черанлар киритишган.

Финал йўлланмасини қўлга киритиш учун “Насаф” бугун гол ўтказиб юбормасдан, “Локомотив” жамоаси дарвозасини камида икки марта ишғол қилиши керак.

Бугунги учрашув натижаси қандай бўлмасин, қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлишини бемалол тахмин қилсак бўлади. Бундан албатта “Марказий”га  ташриф буюрган мухлислар ютишади.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. “Марказий”га марҳамат қилинг!

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика