RU

Последние новости

00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  5 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  983 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4

Бугун футбол. “Насаф” - “Динамо” Новости

Бугун футбол. “Насаф” - “Динамо”

Теги :  НасафДинамо
Бугун Қаршидаги “Марказий” стадионда олий лига 25-тури доирасидаги “Насаф” - “Динамо” учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

УЧРАШУВ ПРЕВЬЮСИ
 
ЎзПФЛ 25-тур
“Насаф” (Қарши) – “Динамо” (Самарқанд)
20.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошк.вил.) Султонмурод Улфатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

“Насаф” ҳамда “Динамо” жамоалари бугун олий лигадаги ўзаро 38-учрашувида майдонга тушишади. Бунгача жамоалар 37 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 52:35га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.



Қаршида бўлиб ўтган 18 учрашувнинг 13тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 2 учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган 3 учрашувда кучлар тенг келган.

“Динамо” сўнгги бор 2011 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. “Насаф” олти учрашувки, чемпионатдаги ғалабали сериясини давом эттириб келмоқда.

Бугунги учрашувда жамоамизга Игорь Голбан ва Фарруҳ Сайфиевлар ёрдам бера олишмайди. Албатта бу жиддий йўқотиш ҳисобланади. Бу футболчиларимизнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етган. Умид қиламизки, бошқа футболчиларимиз уларнинг йўқлигини билдиришмайди.

Бугун футбол ишқибозлари мазкур жамоалар иштирокидаги қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари аниқ. Жамоалар турнир жадвалида қандай ўринда боришларига қарамасдан доимо майдонда муросасиз бўлишган. Бугун ҳам шундай баҳс бўлиши аниқ.

Шундай экан, “Насаф” – “Динамо” учрашувига марҳамат қилинг! “Марказий” стадион сизга мунтазир!


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика