RU

Последние новости

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  1 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  55 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Бугун футбол. "Металлург" - "Олмалиқ" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Олмалиқ"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан олий лиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади. "Металлург" ўз майдонида "Олмалиқ" билан куч синашади.

Олий лига. 19-тур. 18 август
"Металлург" - "Олмалиқ"
Бош ҳакам:
Дмитрий Пислегин
Бошланиш вақти: 17:30

Турнир жадвалидаги ўрни: "Металлург" 4-ўринда (32 очко), "Олмалиқ" 9-ўринда (21 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 11 очко.

Таъриф: Олий лигада учинчи бўлишга ҳаракат қилаётган "Металлург" бугун ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади. Айтиш мумкинки, ҳар иккала жамоага ҳам очко зарур, шу боис Бекободда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда.

Факт: "Олмалиқ" иккинчи давра бошланганидан бери ҳали ғалаба қозонмади. Жамоа қаторасига учта ўйинда мағлуб бўлди. Умуман олганда бу жамоа бугун сафарда 10-ўйинини ўтказади. Аввалги тўққизта беллашувнинг саккизтасида "Олмалиқ" мағлуб бўлган ва фақат бир марта ғалабага эришган. Тўплар нисбати 10-21.

Факт: "Металлург" эса иккинчи даврани дуранг билан бошлаб, кейинги ўйинда зафар қучди ва ўтган турда ютқазиб қўйди. "Металлург" ўз майдонида кучли футбол намойиш этадиган жамоалар сирасига киради. Бекободликлар ҳозиргача уйда ўтказилган 9та учрашувдан еттитасини ғалаба билан якунлаб, икки бор дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 24-10. Жамоа ўз майдонида ҳали мағлуб бўлмаган.

Эслатма: Олмалиқ шаҳрида кечган биринчи ўйинда Шквирин шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Кеча ўтказилган ёшлар лигаси баҳсида дуранг қайд этилди: "Металлург" - "Олмалиқ" 1:1.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика