RU

Последние новости

09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  1 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  2 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  4 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1

Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтади. "Насаф" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади.

Охирги пайтларда "Насаф"нинг ҳеч омади келмаяпти ва кўпчилик буни жамоадаги молиявий ҳолат билан изоҳламоқда. Балки шундайдир, балки бошқа сабаблари ҳам бордир. Лекин факт шуки, "Насаф" охирги бешта учрашувдан тўрттасида мағлубиятга учради.

Мусобақа жадвалида "Насаф" ўзига ярашмаган ўринни эгаллаб турибди: 7-ўрин. "Металлург" эса "Насаф"дан бир поғона юқорида бормоқда. "Металлург" шу пайтгача 19, "Насаф" 17 очко жамғарган.

Бекободликлар доим ҳам бир текис ўйин намойиш эта олишмаяпти. Жамоа ўз майдонида "Бухоро" ва сафарда "Қизилқум"ни мағлуб этганидан сўнг кетма-кет икки учрашувда ютқазиб қўйди. Охирги уй ўйинида эса "Локомотив"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Насаф" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа қаторасига саккиз беллашувда мағлубият нималигини билмади, бироқ шундан кейин уч бор мағлуб бўлди. Орада "Нефтчи" 2:0 ҳисобида ютган "Насаф" аввалги турда "Бухоро"га имкониятни бой берди.

Агар "Металлург" бугун ҳам ўз майдонида "Локо"га қарши ўйинини намойиш этадиган бўлса, "Насаф"га жуда қийин бўлади. Мабодо "Насаф"ғалаба қозонгудек бўлса, унда муваффақиятсизликлар гирдобидан чиқиб кетиши мумкин.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика