RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  6 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан олий лиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Олий лига, 19-тур. 18 август
"Локомотив" - "Сўғдиёна"
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов
Бошланиш вақти: 19:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 1-ўринда (46 очко), "Сўғдиёна" 10-ўринда (20 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 26 очко.

Таъриф: Ўзига яраша қизиқ кечиши кутилаётган баҳслардан бири. Жиззахда бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида томонлар 1:1 ҳисобини қайд этишганди. Тошкентдаги учрашувда эса "Локо" ғалаба қозонишга уриниб кўради. Иккала жамоа сафида икки нафардан футболчи бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Сариқ картокачлари сони тўрттага етгани боис "Локо" таркибида Жепаров ва Бикмаев, "Сўғдиёна" сафида Жиямуродов билан Роббим Ҳасанов майдонга туша олишмайди.

Факт: Ўз майдонида 9та учрашув ўтказган "Локомотив" шундан саккизтасида ғалаба қозонган. Фақат битта ўйинда дуранг қайд этилган. Жамоа уйдаги баҳсларда 25 очко тўплаган. Тўплар нисбати 25-3. "Сўғдиёна" эса сафарда 9та ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида зафар қучган. Жамоа сафарда "Нефтчи" ва "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратган. Шунингдек, бир марта дуранг ўйнаб, 6та беллашувда ютқазган. Тўплар нисбати 8-15.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Сўғдиёна" Ёшлар лигаси баҳсида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика