RU

Последние новости

13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  1 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  0 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  0 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  18 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  9 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  26 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  10 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   5 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  1 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287

Бугун футбол. "Локомотив" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Пахтакор"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлиганинг 10-тур учрашувлари давом этади.

Мухлислар Тошкентда пойтахт дербиси гувоҳи бўлишади. Негаки "Локомотив" бу турни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўтказади. Турнир жадвалида "Локо" 12 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. "Пахтакор" эса 14 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда боряпти. 

"Локомотив" ўтказилган 9 ўйинда 4 марта ғалаба қозониб, 5та учрашувда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 11-11. "Пахтакор" 8та учрашувдан учтасида ғалабага эришиб, 5 бор дуранг ўйнади ҳамда ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ. Тўплар нисбати 8-4.

Биласизми? "Локомотив" охирги тўрт ўйиндан учтасида ғалаба қозонди. "Темирйўлчилар" уйда "Сурхон"ни мағлуб этиб, сафарда "Нефтчи" ва "Олимпик"дан устун келишди.  

Факт: "Пахтакор" охирги 4та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу жамоа АГМК, "Насаф", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" билан ўйинларда фақат дуранг қайд этди. "Пахтакор" охирги ғалабасини 4-турда нишонлаган бўлиб, "Навбаҳор"дан 1:0 ҳисобида устун келганди.

23 май, душанба

19:00. ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Шоҳруҳ Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев, Достон Мирзараимов.

Назоратчи: Игорь Нехочин

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

ВАР ассистент: Максим Нехочин

ВАР назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Шерзод Ражабов

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика