RU

Последние новости

11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  1 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  5 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  12 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   6 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  12 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  20 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  150 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 27-тур баҳсларига старт берилади.

Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ўйин 18:00да бошланади. Мазкур баҳс "Навбаҳор"нинг янги бош мураббийи Андрей Канчельскис учун сафардаги илк учрашув бўлади.

Иккинчи босқич турнир жадвалида "Локомотив" 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Навбаҳор" эса 24 очко тўплаган ҳолда "Пахтакор"дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи босқичда тўртта ўйин ўтказган "Навбаҳор" фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоа ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоа аввалги учта беллашувда ғалаба қозона олмади: иккита дуранг ва бир мағлубият. Натижада Илҳом Мўминжонов истеъфога чиқиб янги мураббий тайинланди. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи босқич ўйинида "Локомотив" бугунги рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Наманганда эса майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Локомотив" иккинчи босқични дадил бошлади ва давом эттиряпти. Жамоа бунгача ўтказилган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган. "Темирйўлчилар" навбати билан "Металлург", "Бунёдкор", "Бухоро" ва "Пахтакор"ни мағлуб этишди. Қизиғи шундаки, охирги иккита баҳсни сафарда ўтказган "Локо" бир хил 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Хўш, сизнингча бугун бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигида кимга омад кулиб боқади ва қандай ҳисоб қайд этилади?

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика