RU

Последние новости

08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  3 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  5 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  2 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  89 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  42 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  9

Бугун футбол. "Локомотив" - "Машъал" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Машъал"

Coca Cola Суперлигасининг 9-турида "Локомотив" ўз майдонида "Машъал"га қарши баҳс олиб боради.

Турнир жадвалида "Локо" 12 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 11-11. "Машъал" эса 6 очко тўплаб 11-ўринда бормоқда ва бу жамоанинг тўплар нисбати 6-10. 

Карантиндан сўнг дастлабки 3та баҳсда имкониятни бой берган "Локомотив" охирги икки учрашувни ғалаба билан якунлади. "Темирйўлчилар" дастлаб "Қизилқум"ни 3:0, сўнгра "Сурхон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Умуман олганда мавсум бошидан бери "Локо" 4та ўйинда ғалаба қозонган ва барча ғалабалар уйдаги баҳсларда қўлга киритилган. 

Икки йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Машъал" ҳозирча бир марта ғалабага эришди. Муборакликлар илк турда "Сўғдиёна"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан бери ўтказилган 7та ўйиннинг ҳеч бирида "газчилар" зафар қуча олишмади: 3 дуранг, 4 мағлубият. 

Биласизми? "Машъал" қаторасига охирги учта баҳсда имкониятни бой берди. Бу мағлубиятлар АГМК, "Қўқон-1912" ҳамда "Пахтакор" билан кузатилди. Шунингдек, "Машъал" охирги 4та ўйиндан бери гол ура олмаяпти. 

Факт: Жамоалар шу пайтгача ўзаро 24та ўйин ўтказган бўлиб, шундан 13тасида "Локомотив", 9тасида "Машъал"нинг қўли баланд келган.

P.S. Соат 19:00да бошланадиган учрашувни "Спорт" ТВ орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Локомотив

Суперлига. Тур 9

14/07/2020, 19:00

1
:
0
Завершен

Машъал

Нажмиддин Нормурадов - 71'

45'
90'
20'  Кахи Махарадзе
43'  Фаррух Иброхимов
46'  Даврон Умиров (Вадим Афонин)
50'  Шахзод Шайманов
63'  Вадим Афонин
68'  Авазбек Улмасалиев (Ойбек Киличев)
68'  Шухрат Мухамадиев (Джавохир Алиджанов)
77'  Шахзод Шайманов (Камрон Саидазимов)
77'  Кирилл Погребняк (Иброхим Ганихонов)
22'  Никита Павленко
66'  Ифеанйи Ифеанйи (Мумин Мелиев)
71'  Нажмиддин Нормурадов
77'  Никита Павленко (Иброхим Номанов)
80'  Элла Кен Арман (Ахроржон Иноятов)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика