RU

Последние новости

14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  13 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  9 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  30 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   1

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Мухлислар Тошкентда пойтахт дербиси гувоҳи бўлишади. "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Локомотив" 22 очко тўплаб 9-ўринда бормоқда. "Бунёдкор" ҳисобида 29 очко бўлиб, бу жамоа 6-ўринни эгаллаб турибди. 

"Локомотив"да тўплар нисбати 21-33. "Бунёдкор"да 26-23. "Локо" шу пайтгача 7та, "Бунёдкор" эса 8та беллашувда зафар қучган. 

"Темирйўлчилар" иккинчи даврани кетма-кет 3 ғалаба билан бошлашди. Андрей Микляев шогирдлари дастлаб "Андижон", сўнгра "Навбаҳор" билан "Бухоро"ни мағлуб этишди. Охирги 3та турни сафарда ўтказган "Локомотив" уч хил натижа қайд этди: "Бухоро" билан ўйинда ғалаба, Бекободда "Металлург"га қарши дуранг ва Жиззахда "Сўғдиёна"дан мағлубият.

"Бунёдкор" иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча 4та учрашув ўтказди. Бунда иккита ғалаба ва иккита мағлубият қайд этилди. "Қалдирғочлар" "Сурхон" ва "Машъал"дан устун келиб, аввалги икки турда АГМК ва "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришди. "Бунёдкор"нинг 18-тур "Пахтакор" билан ўйини ноябрь ойига қолдирилган. 

Факт: 2015 йилдан бери "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши олти марта баҳс олиб бориб, шундан 4тасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 11-4. 

2019. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

2018. 2-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

2018. 1-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1

2017. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:2

2016. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

2015. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика