RU

Последние новости

15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  0 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон"

Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан битта ўйин ўрин олган. Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Аслида бу учрашув 5 апрель куни Андижонда ўтказилиши лозим эди, бироқ стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис учрашув Тошкентга кўчирилди ҳамда 4 апрелга белгиланди. Энди "Локомотив" мезбон сифатида тўп тепади. 

"Локомотив" стадионида кечадиган беллашув соат 18:00да старт олади. Шу ўринда ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар икки жамоа 2004 йилдан бери Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. 

Бу ўйинларнинг 13тасида "Локомотив" зафар қучган, 4 марта "Андижон" ғалаба қозонган ва 3 бор дуранг қайд этилган. "Андижон"нинг тўртта ғалабасидан учтаси ўз майдонида ва биттаси сафарда қўлга киритилган. "Локомотив" эса ўз уйида 9та ва сафарда 4та ўйинда уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати бўйича ҳам умумий кўрсаткич "Локо" фойдасига 37-21. 

"Локомотив"нинг "Андижон" устидан энг йирик ғалабаси икки бор қайд этилган. "Темирйўлчилар" Тошкентда 2004 йил 5:1 ва 2014 йил 4:0 ҳисобида зафар қучишган. "Андижон" ҳисобидаги йирик ғалаба эса битта, 2006 йил бу жамоа ўз уйида 5:0 ҳисобида рақибини мағлуб этган. Учта дурангдан иккитаси 2:2 (2008, 2009) ва биттаси 1:1 (2012) ҳисобида якун топган. 

Шу пайтгача ўтказилган ўзаро ўйинларда "Локомотив" жами 42 очкони қўлга киритган. "Андижон" эса 15 очколи бўлган. Жамоалар охирги марта 2016 йил ўзаро баҳс олиб боришган ва бунда "Локомотив" ҳар иккала учрашувда рақибидан бир хил 3:1 ҳисобида устун келган. 

Бу йил ҳисобидан "Локомотив" дастлабки турни мағлубият билан бошлади. Жамоа "Пахтакор"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейинги турда эса ўз майдонида "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Андижон" ҳозирча икки марта дуранг ўйнади. Элдор Сакаев шогирдлари илк турда "Қизилқум" билан 1:1, ундан кейин "Қўқон-1912" билан 0:0 ўйнашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика