RU

Последние новости

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  3 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида АГМКни қабул қилади.

Бугун Бахтиёр Ашурматов учун муҳим кун. Чунки ёш мураббий АГМКнинг навбатдаги устози сифатида дастлабки ўйинини ўтказади. Яна кимга қарши денг, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив"га қарши.

АГМКнинг охирги пайтларда омади келмади, натижада клуб раҳбарияти ишдан кетган Виктор Кумиков ўрнига Бахтиёр Ашурматовни таклиф қилди. Энди жамоа янги мураббий қўл остида ижобий натижалар қайд этишга уриниб кўради.

АГМК бунгача фақат уч ўйинда ғалаба қозонди. Шундан биттаси уйдаги учрашувда айнан "Локомотив" билан кечган баҳсда рўй берган. АГМК уйда "Локо"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Яна иккита ғалаба сафарда қўлга киритилган: "Нефтчи" ва "Металлург" билан ўйинларда.

"Локомотив" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа юқорига кўтарилишга ҳаракат қиляпти-ю, аммо орада юз берган дуранг ва мағлубиятлар жамоанинг оёғидан ушлаб қолаётгандек. Масалан, "темирйўлчилар" охирги тўртта ўйиндан фақат иккитасида ғалаба қозонишди. Охирги иккита тур эса омадсиз якунланди.

"Локо" аввалига ТТЗда "Қизилқум" билан 2:2 ўйнаган бўлса, кейин сафарда "Металлург"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Умуман олганда, "Локо" шу пайтгача ўз майдонида 7та учрашув ўтказиб, шундан учтасида ғалабага эришган ва тўрт марта ютқазган.

Бугунги тўқнашув олдидан имкониятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Таркиб борасида "Локо" рақибидан кучли, аммо ҳамма гап жамоанинг қандай ўйин кўрсатишида. АГМК эса янги мураббий қўл остида биринчи ўйинини ўтказади ва одатда биринчи ўйин муваффақиятли чиққанини кўп кўрганмиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика