RU

Последние новости

04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  96 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  11 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Бугун футбол. "Динамо" - "Насаф" Новости

Бугун футбол. "Динамо" - "Насаф"

Теги :  НасафДинамо
Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган яна учта баҳс бўлиб ўтади. Шулардан бири Самарқандда "Динамо" Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Ўйин 17:30да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 13 май
«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Ўзбекистоннинг "Лестери" бўлиши кутилган "Динамо" мавсумни яхши бошлади-ю, кейинчалик мағлубият ва дурангдан боши чиқмай қолди. Бугун бу жамоа ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади. Бизга маълумки, Самарқандда кечган мазкур жамоалар иштирокидаги баҳслар доим қизиқарли ўтган. Умуман олганда, "Динамо" майдонидан ғалаба билан қайтиш осон эмас. Бугун ҳам қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Имкониятлар борасида эса бир нарса дейиш қийин. Фақат шуни тахмин қилишимиз мумкин, учрашув курашларга бой тарзда кечади.

Факт: Бугун "Динамо" ўз майдонида бешинчи учрашувни ўтказади. Аввалги тўрт ўйинда самарқандликлар 7 очко тўплашган, икки ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият. "Динамо" ўз майдонида "Шўртан" ва "Бухоро"дан устун келган, "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган ҳолда "Навбаҳор"га ютқазиб қўйган. "Динамо"нинг ўз майдонидаги ўйинларда тўплар нисбати 8-4.

Факт: "Насаф" бошқа клубларга нисбатан битта кам ўйин ўтказган, чунки жамоанинг "Бунёдкор" билан ўйини номаълум муддатга қолдирилган. "Насаф" бугун сафарда бешинчи бор майдонга тушади. Қаршиликлар сафардаги тўртта ўйиннинг фақат биттасида зафар қучишган. Улар 1-турда "Қўқон-1912" майдонидан ғалаба билан қайтишганди. Кейинчалик "Насаф" "Олмалиқ" ва "Локомотив" майдонига сафар уюштириб кичик ҳисобда имкониятни бой берди. "Қизилқум" билан эса дуранг ўйнади. "Насаф"нинг сафар учрашувларида тўплар нисбати 4-5.

Биласизми? "Динамо" охирги уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг қайд этган бўлса, бир марта мағлубиятга учради.

Биласизми? "Насаф" охирги учта ўйинда мағлуб бўлмади. Жамоа ҳисобига иккита ғалаба ва бир дуранг ёзилди.

Самарқанддаги охирги уч ўйин:

31.10.2015
"Динамо" - "Насаф" -    1:1

03.08.2014
"Динамо" - "Насаф" -    0:5

17.08.2013
"Динамо" - "Насаф" - 1:3

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика