RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бугун футбол. "Бухоро" - "Сўғдиёна" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Сўғдиёна"

Бугун Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган "Бухоро" - "Сўғдиёна" баҳси билан Олий лиганинг 28-тур ўйинларига якун ясалади.


Турнир жадвалидаги ўрни: "Бухоро" 4-ўринда (52 очко), "Сўғдиёна" 10-ўринда (34 очко).

Очколар орасидаги фарқ: 18 очко.

Таъриф: Чемпионатни кучли учталикда ёки бўлмаса тўртинчи ўринда тугатишга ҳаракат қилаётган "Бухоро" бу турда "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб боради. Агар бугун бухороликлар зафар қучадиган бўлишса, ўзлари учун тўртинчи ўринни нақд қилиб қўйишади. Чунки кейинги икки турда "Бухоро" ютқазган, "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда ҳам очколар орасидаги фарқ битта бўлиб қолади.

Мана шу боис ҳам "Бухоро" ўз майдонида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб кўради. "Сўғдиёна" эса катта эҳтимол билан Олий лигани юқори ўнталикда тугатади. Ҳар ҳолда жамоа ўнинчи ўриндан пастга тушмаса керак. Бугунги ўйинда жиззахликларни дуранг ҳам қониқтиради. Зеро, улар "Бухоро" ўз уйида қандай кучли футбол намойиш этишини жуда яхши билишади.

Факт: "Бухоро" жамоаси иккинчи даврада ўзида ўтказилган бешта учрашувдан тўрттасини ғалаба билан тугатди ва бир марта дуранг қайд этди. Таркиб жиҳатдан яхши шаклланган Жамшид Саидов шогирдлари уйда ҳар қайси рақибга етарлича бошоғриқ туғдира олишади. Жамоа ўз майдонида икки бор мағлуб бўлган: "Насаф" ва "Машъал"га қарши кечган баҳсларда.

Факт: "Сўғдиёна" эса асосан уй жамоаси ҳисобланади. Даврон Файзиев шогирдлари ҳозирча иккинчи даврада бешта баҳсни сафарда ўтказиб, шундан биттасида ғалаба қозонишди. Бир марта дуранг қайд этилган бўлса, учта ўйинда "Сўғдиёна" мағлуб бўлди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика