RU

Последние новости

03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  6 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  3 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16

Бугун футбол. "Бухоро" - "Шўртан" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Шўртан"

Бугун Бухоро шаҳрида олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да старт олади.


«Бухоро» (Бухоро) – «Шўртан» (Ғузор)
6 май 2017. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Ўйин олдидан: Бугун "Шўртан" сафарда фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилса керак. Чунки ҳозирча сафар ўйинларида уч очко қўлга киритилгани йўқ. Ўз навбатида "Бухоро" ҳам ўз мухлислари қаршисида ғалаба учун кураш олиб боради.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бухоро" 13 очко билан 7-ўринни, "Шўртан" эса 9 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди. Жамоаларни ҳозирча тўрт очколик фарқ ажратмоқда.

Факт:
Бугун "Бухоро" ўз майдонида бешинчи учрашувини ўтказади. Жамоа аввалги тўрт беллашувнинг фақат иккитасида ғолиб чиққан. Бухороликлар уйда "Олмалиқ" ва "Нефтчи"ни мағлуб этган ҳолда "Обод"га имкониятни бой беришган, шунингдек "Машъал" билан дуранг ўйнашган.

Факт: "Шўртан" сафардаги учта ўйиннинг ҳаммасида мағлуб бўлган. Дастлаб "Динамо"га, кейинги ўйинларда эса "Металлург" ва "Навбаҳор"га имконият бой берилган. Тўплар нисбати 2-8.

Биласизми? "Шўртан" олий лига клублари орасида сафар ўйинларида ҳали бирортаям очкони қўлга киритмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Уч ўйин - уч мағлубият.

Эсингиздами? Ўтган йил Бухорода кечган мазкур жамоалар иштирокидаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика