RU

Последние новости

10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  0 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  10

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган учта баҳс бўлиб ўтади.

"Пахтакор" сафарда "Бухоро" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Пахтакор" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бухоро" эса юқори олтиликнинг 6-поғонасидан муқим жой олган.

Бугунги ўйинда имконият кўпроқ "Пахтакор" томонидагидек. Негаки жамоа сафарда яхши ўйин кўрсатяпти. Қолаверса, "Бухоро" ҳозир муаммолар гирдобига тушиб қолган. "Бухоро" биринчи босқичда яхши ўйин кўрсатиб келаётганди, аммо иккинчи давра бошланганидан бери фақат битта ўйинда ғалаба қозонганини ҳисобга олмасак, бешта учрашувда мағлуб бўлди.

Бухорода бўлиб ўтган биринчи босқич беллашувида майдон эгалари зафар қучишганди. Эсингизда бўлса, ўшанда "Пахтакор" ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш пенальтидан тўп кирита олмаган. "Пахтакор" бунгача сафарда кетма-кет иккита ўйинда ғалабага эришди. Жамоа "Металлург"ни 3:0, "Бунёдкор"ни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

"Бухоро" бугунги рақибига жиддий қаршилик кўрсата оладими? Бир нарса дейиш қийин. Бир томондан бухороликларга ҳам очко керак, лекин иккинчи томондан жамоадаги кайфиятни зўр деб бўлмайди. "Бухоро" ўтган тур ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазиб қўйди. Бунгача "Локомотив"га ҳам имкониятни бой берганди. Бугун нима бўлишини эса ўйин давомида билиб оламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика