RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 25-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида амалдаги чемпионни қабул қилади.

Суперлиганинг иккинчи босқичи бошланганидан бери жамоалар иккитадан ўйин ўтказишди. "Локомотив" икки марта ғалабага эришган бўлса, "Бухоро" ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўйди. Бухороликлар аввалига "Бунёдкор", ундан кейин "Пахтакор" меҳмони бўлиб мана шу баҳсларда ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборди.

Улуғбек Бақоев шогирдлари шу икки ўйинда фақат битта тўп кирита олишди. Мана энди бугун жамоа ўз майдонида ўйнайди. Рақиб ҳам анойи эмас. Амалдаги чемпион - "Локомотив". Албатта, "Локомотив" жиддий рақиб ҳисобланади. Бунинг устига "Бухоро"нинг ишлари юришмаётган бир пайтда янада қийин бўлиши турган гап.

Биринчи босқичда ўтказилган ҳар иккала учрашувда "Бухоро" рақибига имкониятни бой берганди. Тошкентда 1:3 ва уйда 0:1 ҳисоби қайд этилган. Биласизми, "Бухоро" кетма-кет тўртта ўйиндан бери фақат мағлубиятга учрамоқда. Жамоа охирги марта ўз майдонида "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

21-тур. "Навбаҳор" - "Бухоро" 2:0
22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
24-тур. "Пахтакор" - "Бухоро" 2:1

"Локомотив" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ҳозирча турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Локо" иккинчи босқични яхши бошлади. Шунингдек, биринчи босқични ҳам ижобий якунлаганди. "Локомотив" охирги 11та учрашувдан бери ютқазмай келяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 13-тур ўйинида "Металлург"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. Бундан ташқари, "Локомотив" охирги 3та турдан бери фақат ғалаба қозоняпти.

22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Металлург" - "Локомотив" 0:1
24-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика