RU

Последние новости

09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  0 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  0 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  3

Бугун футбол. "Бухоро" - "Бунёдкор" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Бунёдкор"

Бугун олий лиганинг 24-тур учрашувларидан ўрин олган иккита баҳс бўлиб ўтади.

Шулардан бири Бухорода ўтказилади ва унда маҳаллий "Бухоро" жамоаси пойтахт вакили "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Олий лига. 24-тур
БУХОРО - БУНЁДКОР
Бошланиш вақти -
18:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бухоро" 4-ўринда (42 очко), "Бунёдкор" 2-ўринда (50 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 8 очко.

Таъриф: Ўзига яраша қизиқ кечиши кутилаётган баҳслардан бири. Жорий мавсум яхши ўйин кўрсатаётган "Бухоро" ўз майдонида кучли клублардан бири "Бунёдкор"ни синовдан ўтказади. Бу ўйинда ким ғолиб чиқишини олдиндан айтиш қийин. Чунки "Бухоро" яхши футболчиларни ўз сафига чорлаб юқори ўринлар учун ҳаракат қилаётган бўлса, "Бунёдкор" чемпионлик учун курашмоқда. Эслатиб ўтамиз, биринчи даврадаги учрашувда "Бунёдкор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Голларни рақиб дарвозасига Сато Минори, Элдор Шомуродов ва Достон Ҳамдамов киритган.

Факт: "Бунёдкор" иккинчи даврада "Бухоро"га нисбатан битта кам ўйин ўтказган. Бухороликлар иккинчи даврада олтита ўйинда ғалаба қозониб, бир марта мағлуб бўлишган. "Бунёдкор" эса тўртта учрашувда зафар қучди ва икки бор ютқазиб қўйди. "Бухоро" ўз майдонида ҳозиргача 11та ўйинда иштирок этиб 23 очко тўплаган. 7та ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият. Тўплар нисбати 18-8. "Бунёдкор" эса сафардаги 11та беллашувда 19 очко жамғарган. 5 ғалаба, 4 дуранг ва икки мағлубият. Тўплар нисбати 16-8.

Факт: "Бунёдкор" иккинчи давра бошланганидан бери ҳали сафарда ғалаба нашидасини сургани йўқ. "Бухоро" эса ўз уйидаги 3та беллашувни ҳам ғалаба билан якунлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика