RU

Последние новости

14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  0 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  7 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  1 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  12 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  4 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" Новости

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади. "Бунёдкор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Бунёдкор" 3-ўринда бормоқда ва бу жамоанинг кучли олтиликка кириши ҳал бўлган. "Қўқон-1912" эса 24 очко билан 8-ўринда боряпти. Қўқонликларни олтинчи ўриндаги "Металлург"дан атиги уч очко ажратиб турибди, шундай экан кураш охиригача кечади.

Бугун "Бунёдкор" ўз майдонида 10-баҳсини ўтказади. Бунгача ўтказилган тўққизта баҳсдан 7тасида жамоа зафар қучган. Бир бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлуб бўлган. "Бунёдкор" ўз майдонида фақат "Локомотив"га имкониятни бой берган. АГМК билан эса дуранг қайд этган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 17-8.

Биласизми? "Бунёдкор" ўз майдонидаги охирги тўртта учрашувда фақат ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" уйда "Навбаҳор" (2:1), "Қизилқум" (2:0), "Нефтчи" (2:1) ва "Насаф" (2:1)дан устун келишди.

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа сафарда шу пайтгача 9та учрашув ўтказиб, фақат биттасида ғалабага эришган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 2-турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтишган. Шундан кейин бу жамоа тўрт марта дуранг ўйнади ва шунча беллашувда мағлуб бўлди. "Қўқон-1912"нинг сафардаги тўплар нисбати 5-9.

Факт: "Қўқон-1912" сафарда қаторасига олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Шунингдек, охирги иккита ўйини мағлубият билан тугаган. "Қўқон-1912" сўнгги бор сафарда "Пахтакор"дан очко олган. Жамоа 1:1 ҳисобини қайд этган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика