RU

Последние новости

18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  0 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   5 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  1 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  7 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  6 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0

Бугун футбол. АГМК - "Насаф" Новости

Бугун футбол. АГМК - "Насаф"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-турига старт берилади.

Турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган АГМК ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. "Насаф" ҳозирда 28 очко билан 6-ўринда боряпти. АГМК ҳисобида эса 19 очко мавжуд. 

Бугун Олмалиқда ўзига яраша қизиқ беллашув кечиши кутиляпти. Негаки ўтган турда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учради. Шу боис бугун томонлар уч очко учун ҳаракат қилишади. АГМК аввалги тур "Сурхон" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қайтган бўлса, "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Табиийки "Насаф"нинг мағлубияти кутилмаган бўлди, аммо бухороликлар иккита чиройли гол урганини ҳам унутмаслик керак. Умуман олганда ҳозирги АГМК билан "Насаф"га тушуниб бўлмаяпти. Чунки иккала жамоа ҳам барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Масалан, АГМК иккинчи давра бошланганидан бери фақат иккита беллашувда ғалаба қозонди. 

Олмалиқликлар сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб қайтгач, кетма-кет иккита мағлубиятни қабул қилиб олишди. Шундан кейин жамоа ўз майдонида "Динамо" устидан зафар қучиб ўтган тур Термизда имкониятни бой берди. 

"Насаф" ҳам иккинчи даврада фақат икки бор ютуққа эришди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Сурхон"ни ва уйда "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. Шундан бери жамоа тўртта ўйин ўтказиб, бирортасини юта олмади. "Насаф" охирги 4 учрашувнинг учтасида мағлуб бўлиб, бир бор дуранг ўйнади. 

Олмалиқда кечган охирги 5 учрашув:

2018. Иккинчи босқич. АГМК - "Насаф" 0:2

2018. Биринчи босқич. АГМК - "Насаф" 0:0

2017. АГМК - "Насаф" 1:0 

2016. АГМК - "Насаф" 1:3 

2015. АГМК - "Насаф" 2:0 

Олмалиқда бўлиб ўтган охирги беш учрашувнинг иккитасида майдон эгалари зафар қучган. Яна иккита баҳсда "Насаф"нинг қўли баланд келган ва бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бугунги беллашувда эса имкониятлар тенг баҳоланмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика