RU

Последние новости

14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  0 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  1 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  7 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  8 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  3 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  19 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  9 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   17 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  10 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  21 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0

Бугун финал. Жамоалар қандай кайфиятда? Новости

Бугун финал. Жамоалар қандай кайфиятда?

Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" клуби бугун пойтахтда Элмира Гулямова бошчилигидаги "Бунёдкор"га қарши Ўзбекистон кубоги учун майдонга тушади.

Футбол майдонидаги позицияларга эътибор қаратсак, ўйин натижасига энг кўп таъсир қиладган футболчи дарвозада туришига гувоҳ бўламиз. Шу туфайли ҳар икки жамоа посбонларининг финал олдидаги кайфиятлари билан қизиқдик.

Нозима Ҳасанова (Сўғдиёна-W):

Биз жамоамиз билан биргаликда Ўзбекистон Кубоги финалигача етиб келганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. "Бунёдкор" жамоасини муносиб рақиб деб ҳисоблаймиз. Албатта, барча жамоалар қатори биз ҳам ўзимизга бу йилги мавсум учун катта мақсадлар қўйганмиз. Тўғри, ушбу мавсумда биз "Бунёдкор"ни мағлуб эта олмадик. Лекин, тенгма-тенг беллаша олдик. Биз уларни ютолмаганимизнинг сабаби руҳан тайёргарлик ёки омад етишмаганидан деб ўйлайман. Бундан нафақат ўзим, балки жамоамиз ўйинчилари катта мотивация олди. Ҳозир финалолди машғулотларимиз жуда ҳам яхши ўтмоқда. Жамоамиз билан биргаликда яхши натижага эришиб, Жиззахга ғалаба билан қайтамиз деган умиддамиз.

Олга Қаҳҳорова (Бунёдкор-W):

Ўйлашимча, бизни жуда ҳам қизиқарли ва муросасиз тўқнашув кутяпти. Кубок учун "жанг"да 2 тенг кучли жамоа иштирок этади. Майдонда совринни қўлга киритиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Умид қиламанки, ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонамиз. "Сўғдиёна-W" эса муносиб ва кучли рақиб. Барчага омад тилайман. Энг муҳими, ўйин жароҳатларсиз, чиройли ўтсин ва кучли томон ютсин.

Эслатиб ўтамиз финал баҳси Тошкент вақти билан 16:00да старт олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика