RU

Последние новости

19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  22 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  4 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0

Бугун ФИФА магистратурасини якунлаётган ўзбекистонлик мутахассис ташкилот олдида диплом ишини ҳимоя қилади Новости

Бугун ФИФА магистратурасини якунлаётган ўзбекистонлик мутахассис ташкилот олдида диплом ишини ҳимоя қилади

Теги :  ФИФАУЕФАCAS
"CIES International Centre for sport studies" ва ФИФА ҳамкорлигида ташкил қилинган магистратурасини муваффақиятли битирган Аҳмед Тиллаев, бугун кўплаб мартабали спорт раҳбарлари қаршисида диплом ишини ҳимоя қилади.

2 йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолит олиб борган, 2021 йил мураккаб имтиҳонлардан ўтган ҳолда ўқишга қабул қилинган эди.


Мазкур билим даргоҳини ҳар йили 32 нафар киши битиради. Унга кириш учун эса минглаб мутахассислар ариза топширади. 1 йил давом этадиган ўқишларнинг бари Европада, турли мамлакатларда, турли ташкилотларда бўлади. Улар орасида, ФИФА ва УЕФАнинг штаб квартираси, CAS WADA ташкилоти, Англия Премьер Лигаси жамоаларидан "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед", "Лестер" ҳамда Италиянинг "Милан" ва "Интер" жамоалари. Маърузаларни эса шаҳсан Жанни Инфантино каби оброли мутахассислар ўқиди. 


Шу кунгача мазкур ФИФА магистратурасини битирган талабаларга тайёр иш доим топилган. Тез кунда ҳамюртимиз ҳам халқаро ташкилотларда фаолияти бошлаши кутиляпти. Ҳозирча бу сир. Унинг бугунги диплом мавзусини жами тўрт нафар талаба биргаликда ҳимоя қилади. Ўзбекистонлик мутахассисдан ташқари, Сенегал, Шимолий Африка ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахассислар, "Қандай қилиб Ғарбий Африкада футбол академиялар нафақат Европа футболи учун, балки маҳаллий футболга ёрдам бериши мумкин?" мазмунида ўз илмий изланишлари асосида диплом ишини ҳимоя қиладилар. Ҳаммамизга маълум, Африка футболчиларига бўлган талаб натижасида, энг сара футболчилар ўз фаолиятларини Европада давом эттиришни истайдилар. Маҳаллий чемпионат натижада кучсизланиб бораверади. Диплом ишининг қисқача мазмуни, топ футболчилар кетган тақдирда ҳам миллий футболни қандай қилиб сифатли савияга олиб чиқиш. Бунда ички чемпионат тизимидан тортиб, маркетинг соҳасидаги анча қўлланмалардан фойдаланган.



Суратдаги 32 нафар талаба тўрт нафардан, жами 8та гуруҳга бўлинган ҳолда бир-биридан қизиқ мавзуларни олиб чиқадилар. Улар 2021/22 йилги ўқув курсининг талабалари. Мавзулар қуйидагича:

1. Қандай қилиб маҳаллий футболни брендга айлантириш мумкин? Футбол индустриясида ребрендинг таҳлиллари.

2. Премьер лигадаги спортчиларнинг ижтимоий тижорат соҳасидаги фаолиятларини таҳлил қилиш.

3. Спорт ташкилотлари, аёллар спортидаги, оналик ва ҳомиладорлик жараёнига ёндошуви.

4. Фанат: Қитъалараро таҳлил, мафкуравий мотивациялар, "ультрас" мухлисларнинг таъсири.

5. Футбол ҳақидаги ҳужжатли фильмларнинг таъсири. Дарсликларни аёллар футболидаги таъсири ва унда қўллаш.

6. Фильм, мусиқа, : Қандай қилиб футбол одамларга байрам улашади?

7. Қандай қилиб мусиқа турли спортларга мухлисларни жалб қилиши мумкин? Ёзги Олимпия ўйинларида мухлислар ташрифининг таҳлили.

8. Қандай қилиб Ғарбий Африкада футбол академиялар нафақат Европа футболи учун, балки маҳаллий футболга ёрдам бериши мумкин?


Диплом ишларини ҳимоя қилиш бошланди. Инглиз тилини биладиганлар уни тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин.


Бугунги диплом ишида 1982 йилдан 2016 йилгача ФИФА томонидан ташкил қилинган 9та жаҳон чемпионатини ўтказишда бош-қош бўлган, ФИФАнинг мусобақалар ўтказиш собиқ бўлим бошлиғи Вальтер Гагг ҳам иштирок этади.

Автор : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика