RU

Последние новости

10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  5 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  1 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  2 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  11 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  31 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  5 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15

Бугун Фарғона “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” старт олади Новости

Бугун Фарғона “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” старт олади

Мана ҳаш-паш дегунча 2017 йилнинг биринчи ойи ҳам ўз якунига етиб бормоқда.

Айни дамда мамлакатимизда фаолият юритаётган футбол клублари янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Футбол мухлислари учун эса ҳақиқий байрам бошланди. Бугундан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақаси старт олади. Фарғона шаҳридаги бир қатор стадионларда бўлиб ўтадиган ўйинлар қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтиши шубҳасиз.

Мусобақа ташкилотчилари Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси саъий-ҳаракати билан мусобақа халқаро мақомига эга бўлганини таъкидлаш жоиз. Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси мусобақада иштирок этаётгани боис, “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” ҳам халқаро мусобақалар қаторидан ўрин оладиган бўлди.

Мухлислар ҳам турнирни сабрсизлик билан кутишаётгани бор гап. Барча ишқибозларни ўйинларга таклиф этиб қоламиз.


Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:
“А” гуруҳи
26 январь

Ўз Донг Жу – Истиқлол  соат 14:30  Истиқлол стадиони
 
“С” гуруҳи
26 январь

Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ  соат 11:00  Нефтчи СК стадиони
Баркамол авлод – Фаровон  соат 14:30  Нефтчи СК стадиони
 
“Д” гуруҳи
26 январь

Цементчи-2 – Қўқон-1912-2  соат 11:00  ФарДУ СМ
Машъал-2 – ФарДУ  соат 14:30  ФарДУ СМ
Ўз Тонг Хонг Ко – Сирдарё ё.т.ж  соат 11:00  Нефтчи ФМ
 
Ўйинлар ўтадиган стадионлар билан танишинг: Фарғона Давлат университетига қарашли спорт соғломлаштириш мажмуаси (ФарДУ СМ, собиқ Марказий ўйингоҳ), Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси (Нефтчи СК), “Нефтчи” ПФК қошидаги футбол мактаби (Нефтчи ФМ) ҳамда “Истиқлол” стадионидаги сўнъий майдонларда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика