Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин
01 июн 2024 12:55
Новости
Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин
Эрон чемпионати иштирокчилари сафида тўп тепаётган уччала футболчимиз (Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов ва Достон Турсунов) учун жуда муҳим аҳамиятга эга. "Персеполис" шарафини ҳимоя қилаётган Остон Ўрунов чемпионликка жуда яқин турибди. Улар 29та ўйинда 65 очко тўплаган, Машарипов ва унинг жамоаси - "Истиқлол" 64 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

30-турда "Персеполис" 10-ўриндаги "Мес Рафсанжан"ни қабул қилади. Жалолиддин Машарипов жамоаси 13-ўринни эгаллаб турган "Пайкон" меҳмони бўлади.
Достон Турсунов тўп тепаётган Ҳузистоннинг "Истиқлоли"да ҳам вазият қизиқ. Бу жамоа 29та ўйинда 25 очко тўплашга муваффақ бўлган ва 16та жамоа ичида 15-ўринни эгаллаб турибди. Улар сўнгги турда 29 очко тўплаб, 12-ўринни банд қилиб турган "Ҳавадар"ни қабул қилади.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии